"Интер" клуби ярим ҳимоячиси Тиаго Мотта келажакда аргентиналик футболчи Лионель Месси "Барселона"ни тарк этадиган бўлса, у учун энг яхши вариант "Интер" бўлиши ҳақида айтиб ўтди.
"Агар қачонлардир Месси "Барса"дан кетишни истаб қолса, у учун энг яхши клуб бу - "Интер" бўлади. Ҳозир у ёш, лекин келажакда унинг ҳаётида қандайдир ўзгариш барибир юз беради. "Интер" бўлса, унинг маҳоратини ҳамиша олқишлаб келган. Месси - менинг дўстим, у жудаям камтар йигит", - дейди "Интер" клубининг расмий сайти Мотта сўзларидан парча келтириб.