«Барселона» жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас оёғидаги жароҳати туфайли уч ҳафтадан бери майдонга туша олмаётган эди.
Ниҳоят у умимий машғулотларга киришди. Футболчи октябрь ойининг бошларида машғулот пайтида жароҳат олган эди.
Шу ҳафтанинг бошидан эса индивидуал машғулотларга киришганди. Энди Фабрегас жароҳатидан тўлиқ қутулиб, шанба куни «Севилья» жамоасига қарши кечадиган баҳсда майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.