ФИФА рейтингида Ўзбекистон 6 поғона юқорилади
Бугун ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтингни амалдаги жаҳон чемпиони Испания терма жамоаси бошқариб турибди.
Иккинчи ўринда Голландия бормоқда. Кучли учликни Германия терма жамоаси якунлаб берган. Ўнликда яна Уругвай, Бразилия, Италия, Англия, Греция ва Португалия терма жамоалари бор.
МДҲ давлатлари орасида Россия терма жамоаси ҳаммадан юқорида жойлашган 13-ўринда. Осиё давлатлари ичида эса Япония биринчи ўринда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга солиштирганда 6 поғона юқорилади ва 73-ўринга кўтарилиб олди. Осиё қитъасида вакилларимиз Япония, Австралия, Жанубий Корея, Эрон ва Хитойдан кейин 6-ўринда туришибди. ЖЧ саралаш баҳсларидаги яна икки рақибимиз – КХДР ва Тожикистон тегишлича, 124 ва 130-ўринларн
...
Читать дальше »